Эълонлар
Академияда нуфузли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Сизни “Иқтисодий низоларни муқобил ҳал этиш усуллари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этади.
Конференцияда иқтисодий низоларни муқобил ҳал этишнинг замонавий усуллари, миллий ва халқаро тажриба, шунингдек, суд амалиётининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.Асосий йўналишлар:🔹 Музокаралар ва медиация;🔹 Ҳакамлик судлари ва халқаро тижорат арбитражи;🔹 Келишув битимлари ҳамда низоларни судгача ва суддан ташқари ҳал этиш механизмлари;🔹 Рақамли муҳитда низоларни ҳал этиш имкониятлари;🔹 Арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш;🔹 Миллий суд амалиётининг долзарб масалалари ва хорижий тажриба.🫥 Конференцияда олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва соҳа мутахассислари ўз илмий қарашлари ҳамда амалий таклифлари билан иштирок этишлари мумкин.🗓 2026 йил 5 октябрь🕝 14:30 — Тошкент вақти📍 Одил судлов академиясиТошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.💻 Зоом орқали иштирок этиш:Уланиш — 14:15 данИдентификатор — 818 1613 8013Кириш коди — 376933Иштирокчи ҳақидаги маълумотлар, маъруза мавзуси ҳамда мақола ёки тезис матнини 2026 йил 30 сентябргача sudacademy@exat.uz электрон почта манзилига юбориш сўралади.📚 Конференция якунлари бўйича мақола ва тезисларни тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган.📞 Мурожаат учун: +998 93 773 51 07
Батафсил
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади
24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида ёшларнинг шахсий ва маънавий камолоти, мустақил фикрлаши, масъулияти ҳамда Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга бағишланган маънавий-маърифий мулоқот бўлиб ўтади.🎙 Мулоқотда «Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов маъруза қилади.📅 Вақти: 24 сентябрь, соат 14:30📍 Жойи: Одил судлов академияси мажлислар зали
Батафсил
Диққат, эълон!!!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедрасида Омонов Зафаржон Рахмоналиевич томонидан юридик фанлар доктори (ДСс) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши кафедра муҳокамасидан ўтказилади.📕 Диссертация мавзуси: “Тергов судьясининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш".🎓Ихтисослик: 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.📅 Сана: 25 сентябрь, соат 16:00📍 Манзил: Одил судлов академияси 1-бино, 203-хона
Батафсил
ТАДБИРКОР АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
«Тадбиркор аёллар ва давлат: очиқ мулоқот ва янги имкониятлар» мавзусида брифинг ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.Брифингда тадбиркор аёллар ва давлат органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни янада ривожлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиш ҳамда амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш кўзда тутилган.Тадбирда давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари, тадбиркор аёллар, соҳа экспертлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этади.
Очиқ мулоқот — муаммолар ечими ва янги имкониятлар сари муҳим қадам!📅 Сана: 18 сентябрь🕙 Вақт: соат 10:00📍 Манзил: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси
Батафсил
Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилинади!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси 2026 йил 15-центабрдан 15-октабргача қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжатлар қабул қилади:🔹 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;🔹 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;🔹 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация;🔹 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;🔹 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура;🔹 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;🔹 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.📌 Талабгорлар 2026 йил 15-центабрдан 15-октабргача daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.Эслатма: Танловда иштирок этиш тартиби ҳамда топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.
Батафсил
Суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун илмий-тадқиқот мавзулари базаси
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун PhD ва DSc илмий даражаларини олишга доир тавсия этилган илмий-тадқиқот мавзулари базаси шакллантирилди.
Хотин-қизлар учун мавзулар
Умумий мавзулар
Батафсил