Эълонлар
Диққат, эълон!!!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедрасида Омонов Зафаржон Рахмоналиевич томонидан юридик фанлар доктори (ДСс) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши кафедра муҳокамасидан ўтказилади.📕 Диссертация мавзуси: “Тергов судьясининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш".🎓Ихтисослик: 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.📅 Сана: 25 сентябрь, соат 16:00📍 Манзил: Одил судлов академияси 1-бино, 203-хона
Батафсил
ТАДБИРКОР АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
«Тадбиркор аёллар ва давлат: очиқ мулоқот ва янги имкониятлар» мавзусида брифинг ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.Брифингда тадбиркор аёллар ва давлат органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни янада ривожлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиш ҳамда амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш кўзда тутилган.Тадбирда давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари, тадбиркор аёллар, соҳа экспертлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этади.
Очиқ мулоқот — муаммолар ечими ва янги имкониятлар сари муҳим қадам!📅 Сана: 18 сентябрь🕙 Вақт: соат 10:00📍 Манзил: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси
Батафсил
Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилинади!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси 2026 йил 15-центабрдан 15-октабргача қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжатлар қабул қилади:🔹 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;🔹 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;🔹 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация;🔹 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;🔹 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура;🔹 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;🔹 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.📌 Талабгорлар 2026 йил 15-центабрдан 15-октабргача daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.Эслатма: Танловда иштирок этиш тартиби ҳамда топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.
Батафсил
Суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун илмий-тадқиқот мавзулари базаси
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун PhD ва DSc илмий даражаларини олишга доир тавсия этилган илмий-тадқиқот мавзулари базаси шакллантирилди.
Хотин-қизлар учун мавзулар
Умумий мавзулар
Батафсил
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ!
“Ворислик ҳуқуқини такомиллаштириш масалалари: хорижий тажриба”
Одил судлов академияси Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси барчани ушбу нуфузли илмий-амалий анжуманга таклиф этади!
📌 Конференцияда муҳокама қилинадиган асосий масалалар:
▪️ Ўзбекистонда мерос ҳуқуқининг ривожланиши ва истиқболлари
▪️ Меросдан воз кечиш ҳуқуқини амалга ошириш муддатлари: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба
▪️ Ворисликка оид низоларни судда кўриб чиқишнинг назарий ва амалий масалалари
▪️ Эр-хотиннинг улушларига доир мерос ҳуқуқи
▪️ Ўзбекистонда рақамли мулклар меросининг ҳуқуқий муаммолари
💡 Соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар ва амалиётчи ҳуқуқшуносларни қизғин мунозара ҳамда тажриба алмашишга чорлаймиз!
📅 Сана: 2026 йил 16-сентабр
⏰ Вақт: 14:15 – 16:00
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Одил судлов академияси
Батафсил
“Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага тавсия этилганлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага тавсия этилганлар учун кундузги ва кечки таълим шакли бўйича дарс машғулотлари жорий йилнинг 7 сентябрь кунидан бошланади.
Шунингдек, Академияда 2026/2027-ўқув йили бошланиши юзасидан тадбир ташкил этиш ҳамда Академия фаолияти билан таништириш режалаштирилган.
Шу муносабат магистратурага тавсия этилган барча талабаларни 7 сентябрь куни 10:00 га Академияга етиб келишларини сўраймиз.
Батафсил