18 Октябрь 2025
195
Одил судлов академияси тингловчилари Миллий кутубхонада!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августдаги ПФ–141-сонли Фармони белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Одил судлов академияси тингловчилари бугун, 18-октябр куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида тингловчилар кутубхонанинг бой тарихи, фаолияти ҳамда рақамлаштирилган илмий-маънавий ресурслари билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар томонидан берилган батафсил маълумотлар тингловчиларда юртимиз илмий-маънавий меросига нисбатан чуқур ҳурмат ва қизиқиш уйғотди.
Бу ташриф тингловчиларнинг маънавий етуклиги ва интеллектуал салоҳиятини ошириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.
